Грузия Конституциявий суди мамлакатда оммавий норозиликларга сабаб бўлган «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонунга қарши даъволарни кўриб чиқишни бошлади. Даъвогарлар Грузия президенти, нодавлат ташкилотлар, мухолифат депутатлари ва медиаташкилотлар ҳисобланади.
Европа Иттифоқи Грузиянинг иттифоққа қўшилиш жараёнини тўхтатди. Мамлакатда «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши номзодга кўрсатилган қадамлардан чекиниш деб баҳоланди. Еврокенгаш, шунингдек, Тбилисини «кузги парламент сайловлари эркин ва адолатли ўтишини таъминлашга» чақирди.
Грузиянинг ЕИга кириш жараёни мамлакатда қабул қилинган «хорижий агентлар» тўғрисидаги қонун туфайли амалда тўхтатилди. Европа Иттифоқи етакчилари Грузия ҳукуматини мамлакатнинг иттифоққа киришига таҳдид солаётган ҳаракат йўналишини ўзгартиришга чақирди.
АҚШ «хорижий агентлар тўғрисида»ги қонун қабул қилиниши муносабати билан ўнлаб Грузия фуқароларига, жумладан, Грузия парламенти аъзолари ва хавфсизлик ходимларига нисбатан виза чекловларини жорий қилди. Ҳукмрон «Грузия орзуси» партияси вакили «ҳеч ким санкциялардан қўрқмайди», дея жавоб қайтарди.
Грузия парламенти спикери оммавий норозиликларга қарамай, президент Саломе Зурабишвили вето қўйган «Хорижий таъсирнинг шаффофлиги тўғрисида»ги баҳсли қонунни имзолади. Ҳужжат имзолангандан кейин дарҳол кучга киради.
Грузия парламенти мамлакат президенти Саломе Зурабишвилининг «хорижий агентлар тўғрисида»ги резонансли қонунга қўйган ветосини четлаб ўтди. Ҳукмрон партия оммавий норозиликларга қарамай, ҳужжатни қабул қилди. Европа Иттифоқи бундан «чуқур афсусдалигини» билдирди.
Қўшимча имкониятлардан фойдаланиш учун сайтда рўйхатдан ўтинг